locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпул” Александр-Арнолднинг кетиши фонида Салоҳ билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ливерпул” Александр-Арнолднинг кетиши фонида Салоҳ билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Football365

Англиянинг “Ливерпул” клуби Трент Александр-Арнолднинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар сабаб жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда Мasrawy нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти Салоҳга фойдали шартнома таклиф қилган ва ҳозирда музокаралар ижобий давом этмоқда. Мисрлик форварднинг “қизиллар” билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ'да Трент ёзги трансферлар вақтида эркин агент сифатида “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум “Ливерпул” сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг