\"Ливерпуль\" Аклюш трансфери учун илк қадамни ташлади
Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли француз футболчисининг трансфер шартлари ва унинг мавжудлиги бўйича суриштирув олиб бормоқда.
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" "Монако"нинг иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Магнес Аклюшни ўз сафига қўшиб олиш йўлида илк ҳаракатни амалга оширди. Клуб футболчининг трансфери бўйича дастлабки алоқаларни ўрнатган.
Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли француз футболчисининг трансфер шартлари ва унинг мавжудлиги бўйича суриштирув олиб бормоқда. Ҳозирча расмий таклиф юборилмаган, бироқ Аклюш "Ливерпуль"нинг ёзги трансферлар рўйхатдаги асосий номзодлардан бири ҳисобланмоқда.
Аклюш ўтган мавсум "Монако" сафида барқарор ўйин намойиш этиб, Европанинг бир қатор топ клублари эътиборини тортди. Футболчига ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, шу сабаб "Ливерпуль" уни қўлга киритиш учун рақобатга тайёр бўлиши керак.
Насрулло Каримов
Журналист