locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» 71 йил олдинги антирекордини қайд этди

Ҳозирда “қизиллар” ЕЧЛ турнир жадвалида 9 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» 71 йил олдинги антирекордини қайд этди
ФОТО: Getty images

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси охирги 12 ўйиннинг тўққизтасида мағлуб бўлди.

Натижада бу клубнинг 1953 йил ноябрдан 1954 йил январгача бўлган даврдан буён қайд этилган энг ёмон натижасидир.

Унга кўра, орадан 71 йил ўтиб, инглиз клуби яна ўша антирекордини қайд этди. “Ливерпуль” “Кристал Пэлас” (АПЛ), “Галатасарой” (ЕЧЛ), “Челси” (АПЛ), “Манчестер Юнайтед” (АПЛ), “Брентфорд” (АПЛ), “Кристал Пэлас” (Англия Кубоги), “Манчестер Сити” (АПЛ), “Ноттингем Форест” (АПЛ), ҳамда “ПСВ” (ЕЧЛ) каби жамоаларга мағлуб бўлди.

Клуб “Реал”, “Астон Вилла” ҳамда “Айнтрахт” каби жамоаларни мағлуб этишни уддалаган. Умуман олганда, “қизиллар” охирги 3 та баҳсда 10 та гол ўтказиб юбориб, атиги бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ҳозирда “қизиллар” ЕЧЛ турнир жадвалида 9 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг