locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпуль” 348 миллион евролик рекорд ҳомийлик шартномасини имзолади

Мазкур битим Англия Премьер-лигаси тарихидаги футболка олд қисмида реклама жойлаштириш бўйича энг йирик ҳомийлик шартномаси бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” Turkish Airlines билан янги ҳомийлик шартномасини имзолади. Келишув 2027/28 йилги мавсумдан кучга киради ва авиакомпания Standard Chartered ўрнига клубнинг асосий ҳомийига айланади. Бу ҳақда “Ливерпуль” матбуот хизмати маълум қилди.

The Times маълумотига кўра, беш йиллик келишувнинг умумий қиймати 300 миллион фунтдан ортиқ, яъни қарийб 348 миллион еврони ташкил этади. Мазкур битим Англия Премьер-лигаси тарихидаги футболка олд қисмида реклама жойлаштириш бўйича энг йирик ҳомийлик шартномаси бўлади.

Turkish Airlines логотипи 2027 йил 1 июндан бошлаб “Ливерпуль”нинг эркаклар, аёллар ва академия жамоалари либосларининг олд қисмида акс этади. Standard Chartered эса 2026/27 йилги мавсум якунига қадар клубнинг асосий ҳомийи бўлиб қолади, шундан сўнг ҳамкорлик бошқа мақомда давом этади.

Маълумот учун, Standard Chartered 2010 йилдан буён “Ливерпуль”нинг асосий ҳомийи ҳисобланади. Turkish Airlines билан янги келишув кучга киргач, мерсисайдликлар 17 йил ичида илк бор футболка олдидаги бош ҳомийни алмаштиради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг