locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» 2021 йилдан бери «Челси»га ютқазмаяпти

Мерсисайдликлар АПЛнинг 36-турида лондонликлар билан дуранг ўйнади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Ливерпуль» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган баҳсдаги дуранг натижа мерсисайдликларнинг ўз уйида «кўклар»га ютқазмаётган сериясини давом эттирди.

Маълумот учун, «Ливерпуль» ўз майдонида «Челси»га охирги марта 2021 йилнинг март ойида имкониятни бой берган эди. Ўшанда АПЛнинг 29-тури доирасида лондонликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Ўша ўйиндан буён жамоалар Ливерпулда беш бор тўқнаш келишди — учрашувларнинг уч тасида дуранг қайд этилган бўлса, икки бор «қизиллар» зафар қучишган.

Англия чемпионатининг 36 та ўйинидан сўнг, мерсисайдликлар 59 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Челси» эса 49 очко жамғарган ҳолда 9-поғонадан жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг