«Ливерпуль» 20 ёшли марказий ҳимоячи Жереми Жаке трансфери бўйича келишувга эришди
«Ливерпуль» клуби «Ренн» жамоасининг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жереми Жаке трансфери амалга оширилди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати расмий баёнот берди.
«Биз «Ренн» ҳимоячиси Жереми Жаке трансфери бўйича келишувга эришдик. Футболчи иш рухсатномаси ва халқаро рухсат этувчи ҳужжатларни олгач, 2026/2027 йилги мавсум бошланишидан аввал клуб сафига келиб қўшилади», — дейилади «Ливерпуль» баёнотида.
Инсайдерларнинг хабар беришича, «Ливерпуль» ушбу трансфер учун 66,3 миллион евро миқдорида қатъий белгиланган маблағ тўлашга рози бўлган. Шунингдек, шартномада кўзда тутилган натижаларга қараб, яна 5,7 миллион евро бонус тариқасида тўлаб берилиши мумкин.
Маълумот учун, Жереми Жаке жорий мавсумни ижара асосида «Страсбург» сафида ўтказмоқда ва барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Шунингдек, иқтидорли ҳимоячи Франция ёшлар терма жамоаси сафида 5 та учрашувда иштирок этган.