«Ливерпуль» 16 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
Мерсисайдликлар «Арсенал»га қарши баҳсда бирорта аниқ зарба бера олмади.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 21-тури доирасида «Арсенал»га қарши баҳсда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этиб, клуб тарихи учун салбий кўрсаткични такрорлади.
Opta Analyst портали хабар беришича, ушбу учрашув «қизиллар» учун АПЛ доирасида дарвозага йўлланган зарбалар сони бўйича антирекорд сифатида ёдда қолди.
Манбага кўра, мазкур ўйин «Ливерпуль» учун сўнгги қарийб 16 йил ичида (2010 йил март ойидан бери) Англия Премьер-лигасида рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаган илк учрашув бўлди. Ўшанда мерсисайдликлар «Уиган»га қарши баҳсда 0:1 ҳисобига мағлуб бўлган ва ўйин давомида дарвозага бирор марта аниқ зарба йўллай олмаган эди.
Ҳозирги кунда «Ливерпуль» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист