locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Live: Шомуродов \"Ювентус\"га гол урди!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Live: Шомуродов "Ювентус"га гол урди!
Photo: gettyimages

Айни дақиқаларда Италия А сериясининг марказий учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда “Рома”-"Ювентус"га қарши майдонда куч синашяпти.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг “Рома” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Кекса синьора” дарвозасига гол уриб ҳисобни тенглаштирди. "Шома" аввалига захирада қолдирилган эди. Иккинчи бўлим бошида, яъни ўйиннинг 46 дақиқада Матс Ҳуммелс ўрнига захирадан майдонга тушди ва орадан 4 дақиқа ўтиши билан гол уриб ҳисобни тенглаштирди.

49 дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни “Рома”нинг 5 рақамли ҳимоячиси боши билан дарвозага йўллади ва “Ювентус” дарвозабони ушбу зарбани қийинчилик билан қайтаришга эришди. Лекин, қайтган тўпга биринчи етиб борган Шомуродов вазиятдан унумли фойдаланиб, рақибни жазолади

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг