locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ливакович — «Барселона» футболчиси (Романо)

31 ёшли футболчи Каталония клуби билан шартнома имзолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Хорватиялик дарвозабон Доминик Ливакович «Фенербахче»дан «Барселона»га ўтди. 31 ёшли футболчи Каталония клуби билан шартнома имзолаган. Трансфер ҳақида машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилган.

Манбага кўра, «Барселона» Ливакович учун 2 миллион евро тўлайди. Шунингдек, келишувда яна 2 миллион евросигача бонуслар кўзда тутилган.

«Барселона» хорватиялик дарвозабонни дарҳол ижарага беришни режалаштирмоқда. Ливакович 2027 йил ёзидан бошлаб, Войцех Щесни шартномаси якунлангач, жамоанинг иккинчи дарвозабони бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ливакович ўтган мавсумнинг бир қисмини «Жирона»да, кейинги қисмини эса Загребнинг «Динамо» клубида ижара асосида ўтказган. Шунингдек, у «Фенербахче» сафида ҳам бир нечта учрашувда майдонга тушган. Ўтган мавсумда дарвозабон жами 19 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол ўтказиб юборган ва 8 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг