locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лисандронинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Аргентиналик ҳимоячи аввалроқ болдир мушакларида оғриқ сезганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес жароҳатидан тузалиб, жамоасига ёрдам беришга тайёр. Daily Mail нашри журналисти Крис Уилернинг хабар беришича, аргентиналик футболчи Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда майдонга туша олади.

Мартинес кутилмаган жароҳат сабабли ўтган турда «Эвертон»га (1:0) қарши баҳсни ўтказиб юборган эди. Ўшанда ҳимоячи болдир мушакларида оғриқ сезган, бироқ чуқурлаштирилган тиббий кўрик жароҳатнинг жиддий эмаслигини тасдиқлади.

Лисандро Мартинес жорий мавсумда «қизил иблислар» либосида 15 та учрашувда иштирок этди. Ҳозирда бешинчи поғонани банд этиб турган «Манчестер Юнайтед» учун ҳимоядаги асосий фигуралардан бири бўлган Мартинеснинг сафга қайтиши, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашда муҳим аҳамият касб этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг