locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Скалони: «Лео ЖЧ-2026да ўйнашга қарор қилса, бу биз учун катта шараф бўлади»

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Мессининг мундиалдаги иштирокига оид фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа юлдузи Лионель Мессининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасидаги имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Агар Лео Жаҳон чемпионатида ўйнашга қарор қилса, бу биз учун катта шараф бўлади. Ҳаммамиз у ушбу жараёндан завқ олишини истаймиз ва унинг ўзини яхши ҳис қилиши учун ёрдам беряпмиз. У ҳам биз хоҳлаган нарсани истайди, лекин ҳозир у анча хотиржам, чунки аллақачон Жаҳон чемпиони унвонига эга. Унда турнирда қатнашиш ва ушбу тажрибани бошқалар билан баҳам кўриш истаги бор. Кўрамиз, у қандай қарорга келаркан, биз эса уни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаймиз», — деди Скалони.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси «Ж» гуруҳида Жазоир, Австрия ва Иордания жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг