locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Скалони Аргентина мухлисларидан узр сўради

Мураббий, шунингдек, мухлисларга бутун турнир давомида кўрсатган қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдириб, жамоа янада кучли бўлиб қайтиш учун ишлашда давом этишини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилиб, улардан узр сўради.

Мутаҳассиснинг таъкидлашича, жамоа яна бир бор жаҳон чемпиони бўла олмагани учун афсусда.

"Биз бу сафар кубокни юртимизга олиб кела олмадик. Бунинг учун чин дилдан узр сўрайман. Аммо футболчиларим билан фахрланаман. Улар турнир давомида бор кучини берди ва охиригача курашди", деди Скалони.

Мураббий, шунингдек, мухлисларга бутун турнир давомида кўрсатган қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдириб, жамоа янада кучли бўлиб қайтиш учун ишлашда давом этишини таъкидлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг