Лионель Месси жаҳон чемпионатида яна бир янги рекорд ўрнатди
У ЖЧда турли рақиблар дарвозасига урилган голлар сони бўйича рекордчидир.
ФОТО: Getty images
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон чемпионатларида навбатдаги рекорд муаллифига айланди. Шундай қилиб, у ЖЧда турли рақиблар дарвозасига урилган голлар сони бўйича рекордчидир.
Месси олтита тўлиқ бўлмаган жаҳон чемпионатида 11 та миллий жамоа дарвозасига гол урди. Шу тариқа, у Криштиану Роналду, Юрген Клинсманн ва Мирослав Клозени ортда қолдирди, уларнинг ҳисобида 10 та турли терма жамоа дарвозасига урилган голлар бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозега ҳам етиб олди — футболчининг ҳисобида энди 16 та гол бор, бу жаҳон биринчиликлари доирасида урилган голлар бўйича тарихий рекорднинг такрорланишидир
Розикжон Султонмуродов
Журналист