locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионел Месси Ўзбекистонда футбол клуби очадими?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси Ўзбекистонда футбол клуби очадими?
Расм: championat.com

FonTeam подкастида спорт шарҳловчиси Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиши Марказий Осиёда футбол тараққиёти учун муҳим туртки бўлишини таъкидлади:

«Ўзбекистон жаҳон чемпионатига йўл олиб, Марказий Осиёда футбол ривожланаётганини амалда исботлади. Бу воқеа бутун минтақа учун ислоҳотларга сабаб бўлади. Бу ҳақда ҳозир ҳам, 2026 йилги ЖЧдан кейин ҳам гапирилади. Бу — тарихий воқеа, фақат спорт эмас, сиёсий нуқтаи назардан ҳам аҳамиятли. Энди Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда янги футбол академиялари ташкил этилиши кутилмоқда. Ҳатто Red Bull компанияси бу ерда ўз жамоасини ташкил этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бор».

Маулен шунингдек, Лионел Мессининг режалари ҳақида инсайдер маълумоти билан ўртоқлашди:

«Мессининг футбол клублари ташкил этиш билан шуғулланадиган компанияси бор. Яқин йилларда тўртта жамоа ташкил этиш режалаштирилган — Лотин Америкаси, Европада ва биттаси Марказий Осиёда. Ушбу жамоа Ўзбекистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам ташкил этилиши мумкин.
Шу билан бирга, Жанни Инфантино ҳам Марказий Осиёни ФИФА учун стратегик минтақа деб ҳисоблайди. У ерда ФИФАнинг филиали ташкил этилиши кўзда тутилган, ва бу Қозоғистон ёки Ўзбекистонда жойлашиши эҳтимолдан холи эмас», — деди Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг