locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси спортга қўшган ҳиссаси учун «Астурия маликаси» мукофотини қўлга киритди

У бу совринни якка тартибда қўлга киритган илк футболчига айланди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йил якунларига кўра спорт соҳасидаги нуфузли «Астурия маликаси» мукофоти (Premios Princesa de Asturias) лауреати деб топилди.

Сузиш бўйича етти карра Паралимпия чемпиони Тереза Пералес бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати 12 та давлатдан кўрсатилган 27 нафар номзод орасидан айнан Мессини ушбу мукофотга муносиб деб кўрди.

«У ўзининг ёрқин истеъдоди, юқори спорт фаолияти ҳамда энг муҳтож қатламлардаги болаларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган доимий кенг кўламли хайрия ишларидан ташқари, майдондаги намунавий хулқ-атвори, барқарорлиги, камтарлиги ва жамоасига бўлган садоқати билан ҳам барчанинг ҳурмати ва олқишига сазовор бўлди», — деди Пералес.

Маълумот учун, ушбу мукофот 1980 йилдан буён Испания тахти ворислари томонидан саккизта номинация бўйича топшириб келинади, спорт тоифаси эса 1987 йилда жорий этилган. Месси ушбу мукофотни индивидуал (якка тартибда) қўлга киритган тарихдаги илк футболчи сифатида тарихга кирди. Унга қадар футбол олами вакилларидан фақатгина 2010 йилда Испания терма жамоаси, шунингдек, 2012 йилда совринни ўзаро бўлишиб олган Икер Касильяс ва Хави ушбу мукофотга лойиқ кўрилган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг