Лионель Месси ҳозирча Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи эмас – журналист
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ҳозирча халқаро фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Фран Касаретто хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик юлдузга яқин инсонлардан олинган маълумотларга асосан, 39 ёшли футболчи Аргентина миллий терма жамоаси сафида ўйнашда давом этиш ниятида.
«Лионель Мессига яқин манбаларнинг маълум қилишича, у ҳозирча халқаро фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Кутилмоқдаки, Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини 2028 йилги Америка Кубогидан сўнг якунлайди», — деб ёзди Касаретто ўзининг X саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Месси бошчилигида 2026 йилги жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган эди. Ҳал қилувчи учрашувда аргентиналиклар Испанияга мағлуб бўлиб, мусобақани кумуш медаллар билан якунлашган.