locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионел Месси мундиалдаги голлар сони бўйича Жазоир терма жамоасини ортда қолдирди

Аргентиналик юлдуз биринчи турда хет-трик қайд этди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган учрашувда Аргентина терма жамоаси Жазоир устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Мазкур баҳсда ҳужумчи Лионел Месси хет-трик муаллифига айланди ва ўзининг ушбу кўрсаткичи эвазига Жаҳон чемпионатлари тарихида урилган голлар сони бўйича Жазоир терма жамоасидан ўзига кетди. Айни пайтда Мессининг ҳисобида 16 та гол мавжуд бўлса, Жазоир терма жамоаси ўз тарихида ЖЧларда жами 13 та гол киритган.

16-июндан 17-июнга ўтар кечаси бўлиб ўтган ушбу учрашув Аргентина жамоаси учун турнирдаги дастлабки ўйин бўлди. Амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувни 22-июнь куни Австрия терма жамоасига қарши ўтказади.

Футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати баҳслари жорий йилнинг 11-июнидан 19-июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади — жамоа 2022-йилги жаҳон биринчилиги финалида Франция термасини мағлуб этган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг