locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионел Месси МЛСдаги танаффус вақтида Саудия Арабистонида ўйнаш истагини билдирди, бироқ таклиф рад этилди

Бу ЖЧ-2026 олдидан тайёргарлик мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионел Месси МЛСдаги танаффус вақтида Саудия Арабистонида ўйнаш истагини билдирди, бироқ таклиф рад этилди
ФОТО: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси МЛСдаги танаффус вақтида Саудия Арабистони клубларидан бирида ўйнаб, ўзини яхши спорт формасида ушлаб туришни хоҳлади.

Бу, хусусан, 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарлик мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган эди. Бироқ, RMC Sport нашрининг хабар беришича, Саудия спорт раҳбарияти бу ғояни рад этган — улар мамлакат чемпионатини «машғулот лагери»га айлантиришни истамаган.

Манбага кўра, Мессининг атрофидагилар ёзда ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати вақтида футболчининг Саудия Арабистонига вақтинча ўтиши бўйича музокаралар олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг