Лионел Месси миллиардерлар рўйхатига киритилди — Bloomberg
Месси Bloomberg Billionaires Index рейтингида миллиардер футболчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.
ФОТО: Getty images
Bloomberg нашри аргентиналик футболчи Лионел Мессини миллиардерлар рўйхатига киритди.
Шу тариқа, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби, “Интер Майами” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси расмий равишда миллиард доллардан ортиқ бойликка эга спортчилар сафидан жой олди.
38 ёшли футболчи иш ҳақи, бонуслар ва тижорий шартномалар ҳисобидан қарийб 700 миллион доллар даромад олган. Натижада унинг умумий бойлиги 1 миллиард доллардан ошган.
Шу билан Месси Bloomberg Billionaires Index рейтингида миллиардер футболчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Аввалроқ Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам ушбу рўйхатга киритилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист