Лионел Месси Мадриддаги ёнғиндан зарар кўрган ҳудудга 80 минг евро хайрия қилди
Аргентиналик юлдуз аввал ҳам ўз жамғармаси орқали турли хайрия ва ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келган.
Фото: Getty Images
“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси Испаниянинг Мадрид автоном ҳудудидаги ёнғинлардан жиддий зарар кўрган Sierra-Oeste минтақасини тиклаш учун 80 минг евро хайрия қилди.
Мадрид автоном ҳудуди президенти Исабель Диас Аюсо аргентиналик футболчига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. У Мадрид аҳолиси Мессини яқин вақт ичида шахсан кутиб олиш ва муносиб олқишлашга умид қилаётганини таъкидлади.
Мазкур ҳудудда содир бўлган ёнғинлар натижасида ўн минглаб гектар ер зарар кўрган. Мессининг хайрияси эса ёнғиндан кейинги тиклаш ишлари, инфратузилма ва табиий ҳудудларни қайта тиклашга йўналтирилиши кутилмоқда.
Лионел Месси аввал ҳам ўз жамғармаси орқали турли хайрия ва ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келган.
Насрулло Каримов
Журналист