Лионель Месси келажаги борасида бир қарорга келди
У Флорида клуби сафида қолади.
ФОТО: Getty images
Аргентиналик футбол афсонаси Лионель Месси фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, 38 ёшли футболчи “Интер Майами” билан узоқ муддатли шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.
Томонлар келишувнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда ва яқин орада шартнома имзоланиши кутилмоқда. Месси 2023-йилнинг ёзидан бери “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилиб келади, унинг клуб билан шартномаси 2025-йилнинг охирига қадар амал қилади.
Лео Месси жорий мавсум MLS доирасидаги 21 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист