locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси «Интер Майами»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юборади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси «Интер Майами»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юборади
Фото: Getty Images

Лионель Месси "Интер Майами"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади.

7 августга ўтар кечаси MLS клуби Лигалар кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Пумас"га қарши баҳс олиб боради.

Аргентиналик футболчи турнирнинг аввалги ўйинида "Некакса"га қарши ўйинда (2:2, пенальтилар бўйича 5:4) сонининг орқа қисмидан жароҳат олганди.

"Клуб жуда аниқ баёнот берди. Биз қайтишни башорат қилишни ёқтирмаймиз, айниқса Лео билан боғлиқ вазиятда.

Шундай экан, кўрамиз, аммо у эртага майдонга туша олмаслиги аниқ. Кейин эса у ўзини қандай ҳис қилишини ва қандай ривожланишини кўрамиз," - деди бош мураббий Хавьер Маскерано.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг