locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси Формула-1 пойгачисида маслаҳат берди

Аргентианлик юлдуз ўз ҳамюртига тавсия берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси ва сардори, аргентиналик Лионель Месси «Алпин» жамоасининг 22 ёшли пилоти, ватандоши Франко Колапинтога ўз тавсияларини берди.

«Ростини айтсам, мен у билан ҳеч қачон гаплашмаган эдим. У менга дубулғасини совға қилди ва қачонлардир мен билан кўришишни жуда истаган эди. Бизнинг умумий танишларимиз бор ва ниҳоят бу амалга ошди — у машғулотимизга келди ва биз учрашдик. Франко ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли йигит.

Унга қандай маслаҳат берган бўлардим? У ўзининг шахсий тарихини яшаши керак. Ҳамда кўп нарсага тайёр туриши лозим, чунки омма эътиборида бўлганингда, ҳар томондан турли воқеалар — яхши ва ёмон хабарлар ёғилади. Айниқса, қийин дамларда унга яқинлари, оиласи ва атрофидагиларнинг қўллаб-қувватлови керак бўлади, чунки айнан мана шу нарса мураккаб даврлардан ўтиб олишга ёрдам беради. Ишлар яхши кетаётганида ҳамма нарса осонроқ, одамлар сенга яқинлашади, лекин ишлар ёмонлашганда ёнингда ким борлигини билиш жуда муҳим», — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда ESPN портали.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг