locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси бўлажак Жаҳон чемпионати фаворитларини санаб ўтди

Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси бўлажак Жаҳон чемпионати фаворитларини санаб ўтди
ФОТО: Getty Images

Аргентина терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионель Месси бўлажак жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз шуни тушунишимиз керакки, биздан ташқари мусобақага энг яхши спорт формасида етиб келадиган бошқа фаворитлар ҳам бор.

Франция яна жуда кучли, уларнинг таркибида юқори савиядаги футболчилар кўп. Шунингдек, Испания ва Бразилия ҳам бор. Бразилия охирги пайтларда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаётган бўлса-да, у доим ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланади. Ўйлашимча, Португалия ҳам жуда рақобатбардош жамоага эга», — деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг