locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лионель Месси 6-маротаба жаҳон чемпионатига боради

Месси бунгача ЖЧ–2006, 2010, 2014, 2018 ва 2022 мусобақаларида иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лионель Месси 6-маротаба жаҳон чемпионатига боради
ФОТО: Getty images

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси ўзининг олтинчи жаҳон чемпионатида иштирок этади. Аввалроқ, 38 ёшли ҳужумчининг Аргентина терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун қайдномасига киритилгани хабар қилинганди.

Месси бунгача ЖЧ–2006, 2010, 2014, 2018 ва 2022 мусобақаларида иштирок этган. Ўтган мундиалда Месси Аргентина терма жамоаси билан ҳал қилувчи баҳсда Франция терма жамоасини мағлуб этиб, турнир чемпионига айланган.

Жаҳон чемпионати – 2026 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси Жазоир, Австрия ва Иордания билан бир гуруҳдан жой олган. Аргентина терма жамоаси турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг