locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лион» «Ювентус» ҳужумчиси Лоа Опендани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Шунингдек, бельгиялик форвардга Лига 1 ва АПЛ клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «Лион» клуби Италиянинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Лоа Опендани сотиб олиш орқали ўз ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио ўзининг шахсий сайтида хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, бельгиялик форвардга «Лион»дан ташқари Франкфуртдаги «Айнтрахт», «Монако» ҳамда Англиянинг «Ноттингем Форест» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Айни дамда «Лион» раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошириш учун расмий ва аниқ қадамларни ташлаш-ташламаслиги ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Ортида қолган мавсумда Лоа Опенда барча турнирлар доирасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ҳужумчи муқаддам «RB Лейпциг», «Ланс», «Витесс» ва «Брюгге» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг