locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лион» Реми Дескамп билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида 2029 йилгача мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Лион» клуби расмий сайти орқали француз дарвозабони Реми Дескамп билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Янги тузилган меҳнат шартномасига кўра, футболчи «Лион» сафида 2029 йилнинг ёзигача қоладиган бўлди.

Реми Дескамп ўз вақтида «Лилль», «Клермон» ва «Пари Сен-Жермен» академияларида тарбияланган. У фаолияти давомида «Тур», «Шарлеруа», «Нант» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 2024 йилдан буён «Лион» сафида тўп тепиб келаётган посбон шу кунгача асосий таркибда 15 та учрашувда майдонга тушди. Мазкур ўйинларда у жами 14 та гол ўтказиб юборган бўлса, 7 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, дарвозабоннинг ҳозирги бозор қиймати 2 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг