locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Лион\" мавсум охиригача \"Реал\" ҳужумчиси Ендрикни ижарага олди

The Athletic журнали журналисти Марио Кортегана маълум қилишича, француз клуби бразилиялик футболчининг ижараси учун бир миллион евро тўлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Лион" мавсум охиригача "Реал" ҳужумчиси Ендрикни ижарага олди
photo: gettyimages

"Лион" мавсум охиригача "Реал" ҳужумчиси Ендрикни ижарага олди.

The Athletic журнали журналисти Марио Кортегана маълум қилишича, француз клуби бразилиялик футболчининг ижараси учун бир миллион евро тўлайди. Бироқ, ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушган ҳар бешта ўйин учун "Лион" 200 минг евро камроқ тўлайди. Шу тариқа, Ендрик "Лион" сафида 25 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушса, французлар бразилиялик футболчининг ижараси учун "Реал"га ҳеч нарса тўламайди.

Ендрик "Реал"га 2024 йилнинг ёзида "Палмейрас"дан 47 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг "қаймоқ ранглилар" билан шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда бразилиялик ҳужумчи Мадрид клуби сафида атиги учта ўйинда майдонга тушди ва уларда гол ура олмади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг