locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лион» клуби ва Франция ёшлар терма жамоаси собиқ футболчиси Браян Берганю 43 ёшида вафот этди

Унга 2023 йилда қулоқолди бези саратони ташхиси қўйилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «Лион» клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали собиқ футболчиси Браян Берганюнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

«Лион» футбол клуби чуқур қайғу билан клуб афсонаси Браян Берганюнинг вафот этганини маълум қилади. Клуб ушбу мудҳиш хабардан ларзага келди ва унинг оиласи, яқинлари ҳамда уни таниган ва севган барча инсонга ўзининг самимий таъзиясини изҳор этади. Тез орада хотира пости эълон қилинади», — дейилади «Олимпик» хабарда.

Берганю «Лион» таркибида уч карра Франция чемпиони ва икки карра мамлакат Суперкубоги соҳибига айланган эди. Ярим ҳимоячи фаолияти давомида «Тулуза», «Лечче» ва бошқа бир қатор жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрь ойида Берганюга қулоқолди бези саратони ташхиси қўйилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг