«Лион» Грейфнинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
Франциянинг “Лион” клуби Ла Лигадан дарвозабон сотиб олди.
“Мальорка” кипери Доминик Грейф “шерлар” билан битим имзолади. Келишув муддати 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У 2021 йилдан бери Ла Лига клубида тўп тепиб келаётганди.
Словакиялик 28 ёшли футболчининг трансфер қиймати 4 миллион еврони ташкил этди. Шунингдек, 1,25 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам бор.
Грейф ўтган мавсум Ла Лигада 31 ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол ўтказиб юборган.
Баҳром Бобонов
Редактор