«Лион» Эндрикни «Реал»дан тўлиқ сотиб олмоқчи
«Лион» клуби қишда Мадриднинг «Реал»идан ижара асосида келиб қўшилган бразилиялик ҳужумчи Эндрикни жамоада сақлаб қолмоқчи. ESPN хабарига кўра, француз клуби футболчининг ижара муддатини узайтириш устидан иш олиб бормоқда. Бош мураббий Паулу Фонсека раҳбариятни Эндрикнинг жамоада узоқроқ қолиши учун барча имкониятларни ишга солишга чақирмоқда.
Ҳозирга қадар Эндрик «Лион» сафида учта учрашувда майдонга тушиб, тўрта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. Сўнгги ўйинда у хет-трик қайд этиб, жамоасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Клублар ўртасидаги ижара келишуви 2026 йил июнига қадар амал қилади, бунда «Лион» футболчининг маошининг 50 фоизини тўлаб бермоқда.
Қайд этилишича, «Лион» Эндрикни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас. Бу эса ижара муддати якунлангач, футболчи «Реал»га қайтишини англатади. Томонлар ижара шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда, бироқ ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.