locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лион» Дисасини бўйича таклиф тайёрламоқда

Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Лион» Дисасини ижарага олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Челси" марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси Франциянинг "Лион" клуби радарига тушди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчига "Лион" қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, "кўклар"нинг асосий таркибидан четлатилган Дисасининг ўзи ҳам яқин трансферлар даврида Лондонни тарк этишга тайёр.

Дисаси 2023 йилда "Челси" футболчисига айланди. У ўтган вақт давомида 61 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда ҳимоячи "Челси"нинг асосий таркибида бирор марта майдонга тушмади. Дисасининг клуб билан шартномаси фақат 2029 йилда ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг