locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Линекер ЖЧ-2026 фаворитларини санади

Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Линекер ЖЧ-2026 фаворитларини санади
ФОТО: Getty images

“Барселона” ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларини санаб ўтди.

“Испания – асосий фаворитлардан бири. Уларда ажойиб шаклланган. Англияда ҳам етарлича имкониятлар бор. Лекин жаҳон чемпионатидаги имкониятлари юқори деб баҳоламайман. Шуниндек, Франция ва Аргентина ҳам мундиал ғолиблиги учун кураша олади. Ахир, аргентиналикларда юқори даражада ўйнай оладиган Месси бор”, - дея Линекернинг сўзларидан келтиради Marca нашри.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк марта 48 терма жамоа иштирок этади. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади. Мундиал гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Вашингтонда ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг