Линекер: «Бу мен кўрган энг кучсиз Германия терма жамоаларидан бири»
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер ЖЧ-2026 плей-офф босқичи олдидан Германия терма жамоаси ҳақида кескин фикр билдирди.
Линекернинг фикрича, ҳозирги Германия аввалги йиллардаги кучли ва қўрқинчли жамоалардан анча фарқ қилади. У немислар таркибини ўзи кўрган энг кучсиз Германия терма жамоаларидан бири сифатида баҳолади.
Собиқ футболчи Германия терма жамоасининг сўнгги йиллардаги мундиаллардаги омадсиз натижаларини ҳам эслаб ўтди. Унинг таъкидлашича, немислар аввалги икки Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидан ҳам чиқа олмаган ва ҳозирги жамоа кўпроқ ўз тарихий обрўсига таянаётгандек кўринмоқда.
Линекер Германиянинг плей-оффдаги имкониятларига ҳам эҳтиёткорона баҳо берди. Унинг фикрича, агар вазият шу тарзда давом этса, Франция каби кучли рақиблар Германияга қарши катта қийинчиликка дуч келмаслиги мумкин.
«Менимча, адашаётган бўлишим ҳам мумкин, аммо бу мен кўрган энг кучсиз Германия терма жамоаларидан бири. Германия кўпроқ ўз ўтмиши билан яшамоқда», — дея фикр билдирган Линекер.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс немислар учун жиддий синов бўлиши кутилмоқда.