«Лилл» «ПСЖ» қизиқаяётган 18 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди
Томонлар ўртасида 2029 йилга қадар мўлжалланган янги келишув имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Франциянинг «Лилл» клуби 18 ёшли футболчи Аюб Буаддининг шартномасини узайтирди. Клубнинг расмий сайтида эълон қилинишига кўра, янги келишув 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Аввалги шартнома 2027 йилга қадар амал қилган эди.
Жорий мавсумда 2007 йилда туғилган яримҳимоячи Лига 1 ва УЕФА Европа Лигаси доирасида жамоаси сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма қайд этди.
Шунингдек, у Франция ёшлар терма жамоаси сафида жами 72 та ўйинда майдонга тушган ва катталар «Лилл» клуби сафида 4 та голли узатма қайд этган.
Олдинроқ Аюб Буаддига Франция чемпиони «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Шунингдек, яримҳимоячи Лондоннинг «Челси» клуби билан боғланётгани ҳам миш-мишлар орасида тилга олинган.
Насрулло Каримов
Журналист