locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига1. «ПСЖ» ўз уйида «Нант»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«ПСЖ» 66 очко билан Лига 1 жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига1. «ПСЖ» ўз уйида «Нант»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images
Лига 1 Франция
22.04.2026, Як.
ПСЖ
3
Нант
0

«ПСЖ» ўз майдонида Франция Лиги 1 мусобақасининг 26-тури доирасида «Нант» жамоасини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Парижликлар таркибида Хвича Кварацхелия дубль қайд этди. Хвича 13-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, 50-дақиқада ўйиндан гол урди. Яна бир гол 37-дақиқада Дезире Дуэ ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа, «ПСЖ» 66 очко билан Лига 1 жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Франция 1-лигаси. 26-тур

ПСЖ — «Нант» — 3:0

Голлар: Хвича Кварацхелия 13’ — пенальти (1:0), Дезире Дуэ 37’ (2:0), Хвича Кварацхелия 50’ (3:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг