locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига1. «ПСЖ» «Ле Ман»ни мағлуб этиб, кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди

Париж жамоаси 5-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига1. «ПСЖ» «Ле Ман»ни мағлуб этиб, кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди
Фото: Getty Images

Франция Лига 1 мусобақасининг 6-туридан ўрин олган учрашувда «ПСЖ» ўз майдонида «Ле Ман»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар сафида Бералдо 19-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Шунингдек, Хвича Кварацхелия 61-дақиқада, Магнеш Аклиуш эса 68-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонларнинг ягона голига 54-дақиқада Луи Мафута муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «ПСЖ» Франция чемпионатида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Париж клуби 11 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 6 очко бўлган «Ле Ман» эса 12-поғонадан жой олган.

Франция чемпионати. Лига 1. 6-тур.
«ПСЖ» — «Ле Ман» — 3:1
Голлар:
Бералдо, 19 — пенальтидан (1:0), Мафута, 54 (1:1), Кварацхелия, 61 (2:1), Аклиуш, 68 (3:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг