locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига1. «Монако» меҳмонда «ПСЖ»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Парижликлар пешқадамликни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига1. «Монако» меҳмонда «ПСЖ»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

Франция чемпионатининг 25-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Монако» жамоасидан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Магнес Аклиуш ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Александр Головин (55-дақиқада) орадаги фарқни оширди. 71-дақиқада Брэдли Барколя «ПСЖ»нинг жавоб тўпини киритган бўлса-да, орадан икки дақиқа ўтиб Фоларин Балогун якуний ҳисобни ўрнатди.

Франция Лига 1. 25-тур
ПСЖ — «Монако» — 1:3
Голлар: Манес Аклиуш 27’ (0:1), Александр Головин 55’ (0:2), Брэдли Барколя 71’ (1:2), Фоларин Балогун 73’ (1:3).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг