locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига Yandex Uzbekistan билан стратегик ҳамкорлик келишувини имзолади

Энди Суперлига ва Пролига учрашувлари Allplay ҳамда Kinopoisk платформалари орқали намойиш этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига Yandex Uzbekistan билан стратегик ҳамкорлик келишувини имзолади
Фото: UzPFL

2026-йилнинг 25-феврал куни Yandex Uzbekistan ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат футболи ривожи йўлида кенг қамровли ҳамкорлик келишувини имзолади.

Yandex Uzbekistan Пролиганинг расмий титул ҳомийсига айланади. Бундан ташқари, Суперлигада расмий ҳамкор мақомига эга бўлади. Энди Суперлига ва Пролига учрашувлари Allplay ҳамда Kinopoisk платформалари орқали намойиш этилади.

Ҳамкорлик Yandex экотизими хизматлари ва брендларини футбол медиа-муҳитига, стадионлар инфратузилмасига ҳамда лигалар коммуникация форматларига комплекс интеграция қилишни назарда тутади.

Ўйин кунлари мухлислар учун Yandex Music, Yandex Go, Alisa ва бошқа хизматлар томонидан махсус акция ва тадбирлар ташкил этилади. Жумладан, стадионларда интерактив тадбирлар йўлга қўйилади, фаол фойдаланувчилар ва Yandex Go ҳайдовчилари иштирокида учрашувлардан олдин тўпга рамзий зарба маросимлари ўтказилади. Шунингдек, янги фильм, сериал ва мусиқий релизлар премьерасига бағишланган махсус лойиҳалар ишга туширилади.

Ундан ташқари, рақамли ҳамкорликни кенгайтириш, қидирув тизимида махсус функцияларни жорий этиш ва шаҳар хизматлари билан қўшма бренд лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида ёшлар футболини ривожлантириш ва футболга янги аудиторияни жалб этишга қаратилган қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг