Лига кубоги. «Сити» «Брентфорд»ни мағлуб этиб яримфиналга чиқди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Брентфорд"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 2:0. Ўйин Манчестердаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида франциялик ярим ҳимоячи Раян Шерки ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг бразилиялик вингер Савиньо мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
“Шаҳарликлар” сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.
Англия Лига кубоги. 1/4 финал
Манчестер Сити — Брентфорд 2:0
Голлар: Шерки (32), Савинио (67).
Розикжон Султонмуродов
Журналист