locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига Кубоги. «Интер Майами» пенальтилар сериясида ғалаба қозонди, Месси жароҳат олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лига Кубоги. «Интер Майами» пенальтилар сериясида ғалаба қозонди, Месси жароҳат олди
Фото: Getty Images

"Интер Майами" Лига кубоги гуруҳ ўйинида "Некакса"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди (2:2, 5:4 - пенальти).

"Интер" сафида Теласко Сеговия ва 90+2-дақиқада гол урган Жорди Альба ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бунга мексикаликлар Томас Бадалони ва Рикардо Монреалнинг аниқ зарбалари билан жавоб қайтарди. Пенальтилар сериясида "Интер Майами" аниқроқ бўлди - 5:4.

Флорида клуби сардори Лионель Месси жароҳат олди ва 11-дақиқада захирага олинди.

Лигалар кубогининг навбатдаги ўйинида "Интер Майами" 7 август куни "Пумас" билан ўйнайди.

Лига кубоги. Гуруҳ босқичи

“Интер Майами” 2:2 “Некакса” (пен: 5:4)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг