locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лига кубоги. «Интер» Майами» Мессининг дубли эвазига финалга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Лига кубоги. «Интер» Майами» Мессининг дубли эвазига финалга йўл олди
Фото: Getty Images

"Интер Майами" Лигалар кубоги 1/2 финалида "Орландо Сити" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар дастлаб биринчи бўлим сўнгида Марио Пашаличнинг голи эвазига ҳисобни очди. Учрашувнинг 77-дақиқасида Лионель Месси ҳимоячи Давид Брекалонинг четлатилишидан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Учрашув якунида Месси Жорди Альбанинг узатмасидан сўнг дублга эришган бўлса, Луис Суареснинг узатмасидан сўнг Теласко Сеговия гол урди.

Финалда "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси" - "Сиэтл" учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.

Лига кубоги. Ярим финал

“Интер Майами” 3:1 “Орландо Сити”

Голлар: Месси 76 пен, 88, Сегович 90+1 – Пашалич 45+1

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг