«Лидс» Жастиннинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
“Лестер” футболчиси Жеймс Жастин фаолиятини “Лидс”да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, трансфер қиймати 8 миллион фунтни ташкил этган. Шунингдек, “тулчилар” яна 2 миллион евро бонус олади.
27 ёшли футболчи эса янги жамоаси билан 4 йиллик битим тузди. “Лидс” ёзги трансфер ойнасидаги 10-харидини амалга оширди.
Англиялик ҳимоячи ўтган мавсум АПЛда “Лестер” таркибида 36 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист