locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лидс» мухлиси «МЮ»га қарши ўйин олдидан вафот этди

Марҳумнинг соғлиги бирданига ёмонлашиб қолгани айтиламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 20-тури доирасида «Лидс Юнайтед» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги учрашув олдидан фожеали ҳодиса юз берди. «Элланд Роуд» стадионида ўйин бошланишидан аввал мухлислардан бири соғлиги тўсатдан ёмонлашиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Лидс Юнайтед» клуби ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилди.

«“Лидс Юнайтед” бугунги ўйин олдидан соғлиги тўсатдан ёмонлашиб, ҳаётдан кўз юмган мухлисимиз вафоти муносабати билан чуқур қайғу билдиради. Клубнинг барча ходимлари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ушбу оғир дамларда самимий ҳамдардлик изҳор этади», — дейилади клуб баёнотида.

Фожеали ҳолатларга қарамай, учрашув барибир ўтказилди ва томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан кифояланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг