locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Лидс» Мудрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футболчи ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Лидс» Мудрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Англиянинг “Лидс” клуби “Челси” вингери Михаил Мудрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

“Лидс” раҳбарияти жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун украиналик футболчини трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган. Клуб Мудрикнинг тезлиги ва қанотда бирга-бир вазиятлардаги ҳаракатларини юқори баҳоламоқда.

Мудрикнинг “Челси”даги келажаги эса ҳануз савол остида. Лондонликлар таркибида ўзини тўлиқ намоён қила олмаган футболчи учун янги клубга ўтиш варианти мавжуд.

Айни пайтда “Лидс”нинг Мудрик бўйича “Челси”га расмий таклиф юборгани ёки музокараларни бошлагани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Transfer бозори ёпилишига яқин вазият янада ойдинлашиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг