«Лидс» Франция ҳимоячисини ўз сафига қўшмоқчи
«Удинезе» раҳбарияти Соленинг трансферини тахминан 25 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
«Лидс» клуби «Удинезе» марказий ҳимоячиси Умар Соле трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Tutto Mercato хабар берди.
Манбага кўра, жамоа бош мураббийи Даниэль Фарке 26 ёшли франциялик футболчини «Сассуоло»дан келиши кутилган Тарик Муҳаремовичга муқобил эмас, балки ҳимоя чизиғини янада кучайтириш мақсадида қўшимча вариант сифатида кўрмоқда.
«Удинезе» раҳбарияти Соленинг трансферини тахминан 25 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, эҳтимолий келишув амалга ошса, ушбу маблағнинг маълум қисми ҳимоячининг собиқ клуби — Австриянинг «Зальцбург» жамоасига ҳам ўтказилади.
2025/2026 йилги мавсумда Умар Соле барча мусобақаларда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист