Либертадорес кубоги. «Фламенго» яримфиналнинг дастлабки ўйинида «Расинг»ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
22 октябрдан 23 октябрга ўтар кечаси Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида Жанубий Американинг энг нуфузли клублар турнири — Либертадорес кубоги яримфиналининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бразилиянинг «Фламенго» клуби Аргентина вакили «Расинг» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 88-дақиқада колумбиялик яримҳимоячи Хорхе Карраскал томонидан киритилди.
Маълумот учун, томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси Аргентинанинг Авельяна шаҳридаги «Хуан Доминго Перон» стадионида ўтказилади.
Либертадорес кубоги. Яримфинал
«Фламенго» — «Расинг» 1:0
Гол: Карраскал (88).
Насрулло Каримов
Журналист