Либертадорес Кубоги. «Фламенго» икки ўйин натижасига кўра «Расинг»ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди
Либертадорес Кубоги яримфиналининг жавоб ўйинида «Расинг» ва «Фламенго» ўзаро тўқнаш келди. Якунда томонлар нурсиз дурангга имзо чекишди.
Дастлабки баҳсда «Фламенго» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди ва икки ўйин натижасига кўра бразилияликлар финалга йўлланма олди.
Таъкидлаш жоиз, жавоб учрашувининг 56-дақиқасида меҳмонлар таркибида ҳужумчи Гонсало Плата тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бироқ, шунга қарамай, «Расинг» рақиб дарвозасини ишғол қила олмади ва икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учради.
Маълумот учун, энди «Фламенго» Либертадорес Кубоги финалида «LDU Кито» ҳамда «Палмейрас» жамоалари ўртасидаги жуфтлик ғолиби билан тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 3:0 ҳисобида «LDU Кито» фойдасига ҳал бўлганди.