locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лиам Розеньор истеъфога чиқарилиши мумкин: «Челси» раҳбарияти натижалардан норози

41 ёшли мутахассис агар лондонликлар Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, лавозимидан озод этилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» клуби раҳбарияти бош мураббий Лиам Розеньор қўл остида жамоа кўрсатаётган ўйин ва натижалардан норози бўлмоқда. Агар жамоа келгуси мавсум учун Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, инглиз мутахассиси лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер-журналист Николо Скира маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Розеньор жорий йилнинг 8 январ куни «кўклар» бош мураббийи этиб тайинланган эди. 41 ёшли мутахассиснинг «Челси» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Бироқ жамоанинг сўнгги натижалари раҳбариятда жиддий хавотир уйғотмоқда: Розеньор шогирдлари барча турнирлар доирасидаги охирги тўртта учрашувда умумий 2:12 ҳисобида мағлубиятга учрадилар. Айни пайтда Англия Премьер-лигасининг 31-туридан сўнг «Челси» 48 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг олтинчи поғонасини эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг