locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лиам Росинёр — «Челси» бош мураббийи (Романо)

Мутаҳассис шу ҳафта расман лондонликлар бошқарувига келиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Страсбург» бош мураббийи Лиам Росинёр Лондоннинг «Челси» клуби бошқарувига келади.

Манбага кўра, мутахассис аллақачон Буюк Британия пойтахтида бўлиб турибди. У билан суҳбат яқин 24 соат ичида режалаштирилган ва кутилмоқдаки, Росинёр шу ҳафтанинг ўзидаёқ расман «Челси» бош мураббийига айланади.

Шу билан бирга, Франциянинг «Страсбург» клуби мос номзодни излаш билан банд. Бу жараён Росинёрнинг Лондон жамоаси билан шартнома имзолашидан олдинги асосий босқич ҳисобланади. Романо таъкидлашича, барча бюрократик масалалар жуда тез ҳал этилади ва «Челси» аллақачон «янги давр»га тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни лондонликлар бош мураббий Энцо Мареска билан ҳамкорликни тўхтатган эди.

Лиам Росинёр 41 ёшда. Аввалроқ у Англиянинг учинчи ва иккинчи дивизионларида иштирок этувчи «Дерби» ва «Ҳалл» клубларида ишлаган.

2024 йилдан буён Росинёр Франциянинг «Страсбург» жамоасини бошқариб келаётган эди. Ушбу клуб амалда «Челси»нинг фарм-клуби ҳисобланади. Жорий мавсумда «Страсбург» Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида ғолиб чиқди ва ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг